Косонсой туман прокурори Қ.Асқаровнинг туман аҳолисига мурожаати
2026-03-25 10:10:00 / Янгиликлар

Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарликларида барча соҳалар каби ички ишлар соҳасида ҳам жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўтган давр мобайнида соҳага оид 25 та Президент фармонлари, 70 та Президент қарорлари, 150 дан ортиқ Вазирлар Маҳкамасини қарорлари қабул қилинди.
Президентимиз амалга оширилаётган ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни қарийб 1,5 бараварга камайтиришга эришилганлигини инобатга олган ҳолда, шенингдек, мазкур йўналишда яхлит ишлаш тизимини жорий этиш ҳамда масъул раҳбарларнинг вазифаларини белгилаш мақсадида Президентимизнинг 2026 йил 5 январ кунидаги ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли Қарорлари ишлаб чиқилган.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди. Тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 5 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Қарор ижроси доирасида 2024 йил 12 ойи якунига кўра тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 14 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 2 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 13 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 1 та, жами бўлиб 40 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 37 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 4 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 12 та савдо муассасалари ва қарийб 60 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 340 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 14 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 11 та “намунавий хавфсиз ўй” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 70 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Олиб борилган ижобий ишларимиз ўз самарасини бермоқда,
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда бўлган 1 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган пробация ҳисобидаги 1 нафар шахс ушланди. Шунингдек, 2 та жиноят “иссиқ изи”дан фош этилди.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишлар йўлга қўйилди.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилиб, жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман маҳаллаларида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда.
Шунингдек, “Йўл харита” доирасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 91 марта манзилли тарғибот ишлари олиб борилди. Туманимизда яшовчи ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида жами 46 марта турли тадбирлар ўтказилди. 2 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. 96 нафар ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. 16 нафар ёшларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Жами 18 нафар муқаддам судланган ва маъмурий назоратда турган шахслар ўрганилди. Ушбу шахсларнинг 2 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 8 нафарини бандлиги таъминланди, 8 нафарини ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Бундан ташқари, туманимиздаги “Қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда ўғирлик жиноятлари содир этилган кўчалардаги рўйхати шакллантирилган савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектларини қўриқлаш хизматига топшириш юзасидан 21 та аризалар олинди. Аҳолини фирибгарлик жинояти қурбонига айланишини олдини олиш мақсадида 44 марта профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2026 йил 1-чорак учун ишлаб чиқилган “йўл хариталари” бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ изи”дан фош этиш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан,
Олиб борилган амалий ишлар натижасида қидирувда бўлган жами 30 нафар шахсларнинг 14 фоизи ёки 4 нафари ушланишига эришилди. Содир этилган жами 38 та жиноятларнинг 97,3 фоизи ёки 37 таси фош этилиб жазо муқаррарлиги таъминланди.
Аниқланадиган жиноятларга тўхталадиган бўлсак,
2026 йилнинг 2 ойи давомида жами 18 та жиноятлар фош этилган бўлиб, шундан, 4 та гиёҳвандлик йўналишида, 2 та фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш, 1 та одам савлоси, 3 та ноқонуний қурол сақлаш, 2 та экстремизм билан боғлиқ, 1 та валюта қимматликларини ноқонуний айланмаси, 1 та ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини ташкил этган.
Ҳурматли фуқаролар!
Амалга оширилган ишлар натижасида 2026 йил 2 ойида Косонсой туманида 38 та (43) жиноятлар содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 11,6 фоиз ёки 5 тага камайди.
Жами жиноятларнинг,
–16 таси (42,1 фоизи) олди олиниши лозим бўлган;
–18 таси (47,4 фоизи) аниқланган жиноятларни;
–4 таси (10,5 фоизи) ташкил этди.
Косонсой туманида умумий 38 та жиноятларнинг 16 тасини (42,1%) олди олиниши мумкин бўлган 11 та турдаги жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан 27,3 фоизга ёки 6 тага камайган (22/16).
Олди олиниши лозим бўлган жиноятлар турлари бўйича,
-қотиллик 100 фоизга (0/2),
-енгил ТЖЕ 100 фоизга (0/1) фоизга ошишига йўл қўйилган бўлса,
-безорилик (1/1) тенг ҳолатда сақланди,
-ўғирлик 70 фоизга (10/3),
-босқинчилик 100 фоизга (1/0),
-фирибгарлик 33,3 фоизга (3/2),
-жами ЙТХлар 20 фоизга (5/4) камайишига эришилди.
Оғир ТЖЕ, Номусга тегиш, Талончилик, АМТ олиб қочиш, Ўртача оғир ТЖЕ, Ўлим билан боғлик ЙТХлари содир этилишига йўл қўйилмади.
Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар:
-ёшлар томонидан 100 фоизга (1/0);
-муқаддам судланганлар томонидан 100 фоизга (1/0);
-ишламайдиланган томонидан 100 фоизга (1/0) камайди.
Вояга етмаганлар, Маст ҳолатда, Аёллар томонидан жиноят содир этилмади.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Косонсой туманида ўртача 16 тадан тўғри келган.
Тумандаги 56 та маҳаллалардан 1 таси “қизил”, 4 таси “сариқ” ва 51 таси “яшил” тоифага киритилди.
Қизил тоифадаги маҳалла: Ифтихор.
Маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган энг кўп жиноятлар Ўзбекистон (2 та олди олинадиган, 1 та ўғирлик, 1 та оилавий зўравонлик), Ифтихор (2 та олди олинадиган, 2 та қотиллик) маҳалларида содир этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, махаллаларда хавфсизликни таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилаётгани, қабул қилинаётган Фармон ва қарорларида жиноятни олдини олиш фақат хуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг эмас балки барча давлат идоралари, ташкилот ва муассасаларнинг биргаликдаги вазифалари эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шу боисдан Косонсой туманида криминоген вазиятни барқарорлаштиришга барча давлат органи ва ташкилотлари масъул ходимларига етказилиб, туманда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани тажрибаси асосида ишлар ташкил этилиши белгиланди. Қарорда белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Ишчи гуруҳ” томонидан “йўл харита” ижросига масъул бўлган ҳамкор ташкилотлардан кунлик ҳисоботлар олиниб жамланиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар ҳафтада бир марта муҳокама этилиб, ҳар бир йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик кўмагида жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат берамиз.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
