"Бухоро сув таъминоти" АЖ томонидан янги истиқболли тарифлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.
2026-10-13 09:05:00 / Янгиликлар
"Бухоро сув таъминоти" АЖ томонидан вилоят аҳолисига ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини сифатини яхшилаш, тизимни модернизация қилиш ҳамда соҳани изчил ривожлантириш мақсадида янги истиқболли тарифлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 22-июлдаги ЎРҚ-784-сонли қонунининг 45-моддасига асосан, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар тарифларини ўзгартириш бўйича таклифлар лойиҳаси тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши белгиланган.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
