Когон шаҳрида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди!
2026-10-12 09:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-июлдаги “Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–245-сон қарорининг 6-бандига асосан 2023-йил 1-августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-ноябрдаги "Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Wоркоут" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–5282-сон қарори доирасида Спорт вазирлиги томонидан ҳар йили Tashabbus.sport.uz платформаси орқали овоз бериш жараёнлари билан ғолиб бўлган маҳаллаларга спорт майдончалари қуриб берилмоқда.
Ёшларга яратилаётган шароитлар кўлами янада кенгаймоқда. Жумладан, Когон шаҳар Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-умумий ўрта таълим мактаби қошида замонавий "СТРИТБОЛ WОРКОУТ" спорт майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур майдонча ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари ҳамда жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб улғайишлари учун муҳим аҳамият касб этади.

Янги спорт майдончаси ёшларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва уларни спортга кенг жалб қилиш йўлида яна бир самарали қадам бўлди.
Когон шаҳар Бобур маҳалла фуқаролар йиғини 678 та овоз билан ғолиб бўлиб, среет-wоркоут майдончаси ютиб олишди.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати









