Когон шаҳар 9-умумтаълим мактабига қўшимча янги 660 ўринли замонавий бино қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
2026-08-12 16:55:00 / Янгиликлар
Когон шаҳар 9-умумтаълим мактаби 1061 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 1831 нафар ўқувчи 1.8 коеффициентда таҳсил олмоқда.
2026-йил инвестиция дастури бўйича мактабда қўшимча бино қурилиши бошланди.
Янги бино 4 қаватли бўлиб, 660 ўринга мўлжалланган. Умумий қиймати 6 млрд 136 миллионни ташкил этади. Қурилиш ишлари "РАХМОН ЖАМШИД" МЧЖ корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу таълим маскани жорий йилнинг август ойига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати









