Когон шаҳар 4-мактабда 840 ўринли замонавий таълим маскани барпо этилмоқда!
2026-08-12 15:55:00 / Янгиликлар
Когонлик ота-оналар ва ўқувчилар учун ажойиб янгилик!
Шаҳримизнинг кўркам масканларидан бири бўлган 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби тубдан янгиланиб, ўз бағрини янада кенгайтирмоқда.
Ҳукуматимизнинг 300-сонли қарори асосида ажратилган 13,65 млрд сўмлик улкан маблағ эвазига бу ерда ҳақиқий бунёдкорлик ишлари кетмоқда.
Мактабнинг мавжуд 540 ўринли биноси замонавий андозалар даражасида реконструкция қилинаётган бўлса, унинг ёнида яна 300 ўринли янги ва шинам корпус қад ростламоқда.
Демак, янги ўқув йилидан бошлаб жами 840 нафар фарзандларимиз энг сўнгги шароитларга эга бўлган гўзал мактабда таҳсил оладилар!

Қурилиш ишларини тажрибали пудратчи — "Кумуш пирамида" МЧЖ ва унинг раҳбари Тагоев Жўрабек бошлиқлик маҳоратли қурувчилар олиб боришмоқда.
Насиб қилса 20-август куни ушбу муҳташам зиё маскани қурувчилар томонидан 4-мактаб ўқувчиларига фойдаланишга топширилади.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати









