Азиз Мухамедов қандолат маҳсулотлари тайёрлаб сотиш орқали ойига 100 миллион сўм соф фойда топмоқда
2026-07-27 18:55:00 / Янгиликлар
Когон шаҳар Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик кўчаси 50-хонадонда истиқомат қилувчи тадбиркор Азиз Мухамедов 2023-йилдан буён оилавий тадбиркорлик асосида миллий ширинликлар тайёрлаш ва сотиш фаолияти билан самарали шуғулланиб келмоқда.
Тадбиркор аҳоли буюртмалари асосида турли хил ширинликлар, сомсалар, торт маҳсулотлари, тайёрлаб маҳаллий бозорда аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Фаолияти давомида 18 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлашга эришган.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил қилиб барча маблағлар тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан. Ҳозирги кунда тадбиркор фаолияти ортидан бир ойда ўртача 100 миллион сўм соф даромад топмоқда.

Азиз Мухамедов миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган "Устоз–шогирд" анъанаси асосида 5 нафар ёшни касб-ҳунарга ўргатиб, уларга амалий билим ва кўникмалар бериб келмоқда. Натижада ёшларнинг келгусида мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва барқарор даромад топишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Маълумот ўрнидан Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида 260 та тадбирокор фаолият юритмоқда.
Когонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги бундай эзгу ишлар изчил давом этмоқда.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати









