Сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома
2026-04-10 15:50:00 / Сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома
БОШ САҲИФА
Бухоро шаҳар ҳокимлиги расмий веб сайтида “Ҳокимият ҳақида”, “Фаолият”, “Давлат хизматлари”, “Ҳужжатлар”, “Очиқ маълумотлар”, “Ахборот хизмати” рукнлари мавжуд.
ВЕБ-САЙТ АСОСИЙ САҲИФАЛАРИДАГИ БЎЛИМЛАР - ҲОКИМЛИК ҲАҚИДА БОШ САҲИФА
“Ҳокимият ҳақида”ги бўлимида раҳбарият, ҳокимлик аппарат ходимлари, ташкилий тузилма, шаҳар ташкилотлари ҳамда бўш иш ўринлари ҳақида маълумот жойлаштирилган.
ФАОЛИЯТ БЎЛИМИ
“Фаолият” бўлимида соҳалар бўйича маълумотлар яъни туризм, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, спорт ҳақида маълумотлар ҳамда ёшлар, хотин-қизлар йўналишида қилинаётган ишлар ёритиб борилган. Оммавий тадбирлар бўлимида 2024-2025-йилларда амалга оширилиши лозим бўлган пресс-тадбирлар бўйича тўлиқ маълумотлар жойлаштирилган.
ҲУЖЖАТЛАР БЎЛИМИ
“Ҳужжатлар” бўлимида эса Давлат дастурлари, ишлаб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари, очиқ буджет маълумотлари ва юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича ҳисоботлар билан бойитилган.
ОЧИҚ МАъЛУМОТЛАР БЎЛИМИ
“Очиқ маълумотлар” рукнида аҳамиятга молик очиқ маълумотлар, коррупсияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар, конституция саҳифаси ҳамда жамоатчилик кенгаши фаолияти бўйича маълумотлар қўйилган.
АХБОРОТ ХИЗМАТИ БЎЛИМИ
“Ахборот хизмати” бўлимида раҳбариятнинг баёнотлари, мажлислар бўйича маълумотлар, тақвим, тадбир пресс-релизлари, турли йўналишдаги янгиликлар. матбуот анжуманлари ёритилиб борилади.
ВЕБ-САЙТДА ФОЙДАЛАНИЛГАН АТАМАЛАР
АТАМАЛАР
ИЗОҲ
1. ПФ-6247
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.
2. ПФ-154
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
3. Капитал қўйилмалар
Капитал маблағлар — ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга тегишли асосий фондларни яратишга, уларни янгилашга ва ҳаракатдаги фондларни кўпайтиришга, объектларни қуришга сарф қилинадиган маблағ.
4. Жамоатчилик Кенгаши
Биргаликда мулоқот қилиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажаради.
5. Кўчмас мулк
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.
6. Хизмат сафари
Хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб-келиш) тушунилади.
7. Акциядор
Акциянинг эгаси, ундан наф кўрувчи юридик ёки жисмоний шахс. Акциядорлик жамиятининг аъзоси, ўз акциясини тасарруф эта олади.
8. Давлат буджети
Давлат буджети — давлатнинг муайян вақт (одатда бир йил) учун мўлжалланган пул даромадлари ва харажатлари мажмуи.
9. Очиқ маълумотлар
Очиқ маълумотлар - кўп маротаба, мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, «Интернет» тармоғига тизимлаштирилган маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир.
10. Пресс-релиз
Ташкилот матбуот хизматининг оммавий ахборот воситалари учун тайёрлаган хабарномасидир.
