КОГОН ШАХРИ БЎЙИЧА ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА
2026-04-10 09:25:00 / Матбуот анжуманлари
Бухоро вилояти Когон шаҳри бўйича табиий газ истеъмолчилари “Когонтумангаз” ГТБ ҳисобидаги 243,145 км (шундан 22,393 км ер ости, 220,752 км ер усти) газ қувурлари ва 208 та (2 та юқори босимли, 206 та ўрта босимли)газ тақсимлаш пунктлари орқали табиий газ билан таъминланмоқда.
Истеъмолчиларга табиий газни етказиб бериш мақсадида ҳудудларга бириктирилган ходимлар томонидан мавжуд газ тармоқлари доимий назорат кўригидан ўтказилиб газ қувурларини соз ҳолда сақлаш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда. Шу билан биргаликда ҳудудлардаги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда мавжуд 208 та газ тақсимлаш пунктларида доимий режим созлаш ишлари бажарилиб зарурий босимга созлаб борилмоқда.
Газ тармоқларида йўқотишларни қисқартириш ва истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 1794 та хонадонлар 3 босқичли тизимдан икки босқичли тизимга модернезация қилиниши натижасида эхтиёж қолмаган 14 дона газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилиб олинди.
Шу билан биргаликда Когон шахар газ хўжаликларининг 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2025 йил Манзилли дастурига асосан газ 2,75 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб амалда 3,264 км газ кувурлари тўлиқ реконструкция қилинди.
1 дона газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш режаси белгиланган бўлиб, амалда 1 дона (100%) газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди.
208 дона газ тақсимлаш пунктларини техник тафтишдан ўтказиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 208 дона (100,0%) газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди (шундан 14 таси демонтаж қилинган)
17 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш белгиланган бўлиб, амалда 17 км (100%) узунликдаги газ қувурларида синаш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.
Ер ости газ қувурларини ҳолатини прибор усули билан (бур ва шурф) текшириш режаси 26,8 км белгиланган бўлиб, амалда тўлиқ 26,8 км (100,0%) газ қувурларини ҳолатини прибор усули билан (бур ва шурф) текшириб камчиликлар бартараф этилди.
Ер усти газ қувурларни эстетик жиҳатдан тартибга келтириш ва бўёқлаш режаси 22 км режалаштирилиб, амалда 22 км (100%) газ қувурлари эстетик жихатдан тартибга келтириб бўёқланди.
Қиш даврида тармоқларда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича авария бригадаси шай ҳолга келтирилган ва зарурий авария захиралари билан таъминланган. Шунингдек авария ҳолатига қараб зарурий қўшимча товар-материаллар “Ҳудудагаз Бухоро” газ таъминоти филиали марказий омборидан етказиб берилади.

