КОГОНДА ЁШ ТАДБИРКОРНИНГ КАТТА РЕЖАЛАРИ: Махтумқули маҳалласида янги босқич!
2026-03-12 16:30:00 / Янгиликлар

Бугун Когон шаҳрида анъанавий "Пайшанба — ёшлар куни" тадбирлари доирасида навбатдаги амалий учрашув ўтказилди. Шаҳар ҳокими Миршакар Тўрабоев бошчилигидаги сектор раҳбарлари — прокурор Шоҳжаҳон Эргашев, ИИБ бошлиғи Ниёзий Болтаев ва солиқ инспексияси бошлиғи Комила Аҳмадова Махтумқули маҳалласида яшовчи ёш уста Охун Давроновнинг фаолияти билан танишдилар.
Охун Давронов — меҳнатда тобланган ёш тадбиркор бо'либ, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (Автосервис) фаолияти билан шуг'улланиб келмоқда. Ҳалол меҳнати билан оила бюджетига барқарор даромад келтирмоқда. Келгусидаги мақсади фаолиятни кенгайтириш ва энг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.
Суҳбат давомида ёш тадбиркорнинг замонавий ускуналар харид қилиш учун 100 миллион сўм имтиёзли кредитга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Сектор раҳбарлари томонидан ушбу мурожаатни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Когон ёшлари — давлат эътиборида ва доимий қўллаб-қувватловда!









