НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ” СОАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-03-06 09:45:00 / Янгиликлар
Ҳафтанинг ҳар жума куни Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.

❗️Бугун, 6-март куни Когон шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Сиёсий-маърифий ўқув соатида шаҳар ҳокими ўринбосарлари, аппарат ходимлари, алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
📌Эслатиб ўтамиз, сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.








