Когонлик мўътабар аёллар, мунис опа-сингиллар шарафланди
2026-03-06 11:55:00 / Янгиликлар

Давлат даражасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар мунис опа-сингилларимизни янги Ўзбекистонни барпо этишнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб, Ватанимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда.
Айни жиҳатлар "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни"га бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда алоҳида эътироф этилди.
Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда, кундалик ҳаётимизнинг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар бекалари, пир-у бадавлат, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок этган байрам тадбирида Когон шаҳар ҳокими Миршакар Тўрабоев сўзга чиқиб, йиғилганларни Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
Халқимизни рози қилишдек олий мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш ҳурматли Президентимиз олиб борилаётган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бирига айланганлиги таъкидланди.
Тадбир шаҳримиз санъат усталари томонидан тайёрланган консерт дастури билан янада файзли кечди.
Тадбир давомида Когон шаҳрида “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танлови шаҳар бошқичида ташкилий комиссияси томонидан гўлиб деб топилган номзодлар тақдирландилар.









