КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
2025-11-08 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли тиббиёт соҳасининг жонкуяр фидойилари ва азиз шифокорлар!
Энг катта бойлигимиз саломатлигимизни асрашдек машаққатли ва самарали меҳнатлари боис шифокорлик касби энг шарафли касб сифатида эʼтироф этилади. Аввало, ушбу олижаноб ишга ўз ҳаётини бахшида этган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин дилдан табриклайман.
Сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги ёʻлида ўз ҳаловатидан кечиб, туну-кун фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз. Буюк юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санʼатлар ичида энг буюк илм ва санʼатдир”, дея эʼтироф этгани машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳақиқий баҳодир.
Ўз фуқароларининг саломатлигини муҳофаза қилиш-ҳар қайси давлатнинг биринчи галдаги ва долзарб вазифаси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мамлакатимиздаги туб янгиланишлар ижтимоий ҳаётнинг муҳим ёʻналишлари бўлган тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдан бошлангани бежиз эмас. Чунки соғлик ва тинчлик инсон учун энг улуғ ва ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмас неʼматдир.
Ҳар доим ҳам касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олишнинг аҳамият юқори бўлган. Шу мақсадда бугун мамлакатимизда профилактик тиббиёт ривожига аҳамият қаратилмоқда.
Репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича миллий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида болалар даволаш муассасаларида илгари мавжуд бўлмаган неонатал хирургия, кардиохирургия, инвазив хирургия, қизлар гинекологияси каби янги бўлимларда мураккаб даволаш амалиётлари ўтказилмоқда. Патронаж хизмати янгича асосда йўлга қўйилди. Ҳамшираларнинг уйма-уй юриб, ҳар бир шахснинг саломатлигини пухта ўрганишлари туфайли касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш борасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда.
Шаҳримизда ҳам 95 минг нафардан ортиқ аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ёʻлга қўйиш бўйича изчил ишлар амалга оширилди. Барча қулайликларга эга бўлган замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ўзининг 1000 дан ортиқ малакали ходимлари билан аҳоли саломатлигини сақлаш ёʻлида самарали фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ингичка аҳолиси учун хизмат қилаётган санитария бўлими ҳам замонавий шифохоналардан қолишмайди.
Бўлимнинг терапия, хирургия, лаборатория хоналари, шунингдек, шифохона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар шифокорларни ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришлари учун барча талабларга жавоб беради.
Қолаверса, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар боис тиббиёт бирлашмасида туманлараро гемодиализ марказининг очилиши, скренинг текширувларининг ёʻлга қўйилиши, жарроҳлик лапораскопик аппаратининг берилиши ҳамда Мултиспирал компютер томографи ўрнатилганлиги бу шаҳримиз фуқароларига вилоят ёки республикага бормасдан шу ернинг ўзида диагноз қўйиш ва даволаниш имконини яратди.
Албатта, шаҳримиз аҳолисига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш ёʻлида яратилган бу каби шарт-шароитлар, қулайликлар мамлакатимизда инсон саломатлигини сақлаш Давлат олдидаги долзарб масалалардан эканлигининг ёрқин исботидир.
Биз албатта шаҳримиз тиббиёт ходимларининг фидойиликлари ва матонатларини, шарафли касбларининг масʼулиятини дилдан ҳис қилган ҳолда эл саломатлиги ёʻлида қилаётган хизматларини юксак эʼтироф этамиз. Ва уларнинг кучли иқтидор, билим ва салоҳиятлари билан олиб бораётган самарали фаолиятлари ўлароқ шаҳримиз аҳолисига малакали ва сифатли тиббий хизматни ёʻлга қўйишда муносиб ҳисса қўшишларига ишонамиз.
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман!
