💠Каттақоўрғон шаҳрида "Раҳбар ва Болалар" учрашуви ташкил этилди
2025-11-27 10:30:00 / Янгиликлар

💠Каттақоўрғон шаҳрида "Раҳбар ва Болалар" учрашуви ташкил этилди
Ҳар бир бола ўзгача бир олам, ҳар бир боланинг ўз қарашлари, орзу-мақсадлари бор. Уларни тинглаш, қўллаб-қувватлаш келажак учун илдам бораётган болаларга катта илҳом ва куч баг'ишлайди.
Шу мақсадда бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг Каттақўрғон Педагогика институти биносида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқоти ҳам каттақўрғонлик ёшларга ўзгача кайфият бағишлади.
Сўзга чиққан шаҳар ҳокими шаҳримизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, улар томонидан қўлга киритилган ютуқлар, келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритди.
Мулоқот давомида иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари, келажак режалари тингланди. Болалар томонидан билдирилган самимий тилаклар илиқ қарши олинди. Уларнинг энг кичик ташаббусдан энг катта лойиҳагача раҳбарлар томонидан алоҳида э'тибор қаратилди.
Очиқ мулоқот ёшларни келгусида улкан мақсадларни амалга оширишлари учун аҳамиятли бўлди.









