Касби туманида IT соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-01 16:30:00 / Янгиликлар

Рақамли технологиялар вазирлиги масъуллари Касби туманига ташриф буюриб, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган ишлар билан танишдилар. Ташриф давомида тумандаги 2- ва 3-сонли техникумларда бўлиб, таълим жараёни, яратилган шарт-шароитлар ҳамда ёшларнинг IT соҳасига қизиқиши ўрганилди.
Шу билан бирга, туманда IT шаҳарчасини барпо этиш лойиҳасининг истиқболлари юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Унда замонавий инфратузилма яратиш, ёшлар учун инновацион муҳитни шакллантириш ва уларнинг амалий кўникмаларини оширишга қаратилган таклифлар илгари сурилди.
Муҳокамалар якунида ҳудудда IT соҳасини янада ривожлантириш, замонавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

