Касби туманида ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-03-27 18:30:00 / Янгиликлар

Касби тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида бир йиллик ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматдан қайтган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшлар ўз таклиф ва фикрларини бевосита билдириш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга, уларнинг келгусидаги таълим, касбий малака ошириш ва иш билан таъминланишдаги муаммолари юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Тадбирда шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни истаётган ёки тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшларга имтиёзли шартлар асосида кредит ажратиш имкониятлари ҳақида тушунтириш берилди. Ёшлар ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнес ғояларини рўёбга чиқаришлари мумкинлиги таъкидланди.
Тадбир ёшларнинг ўз салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришига, ижтимоий ҳаётга муваффақиятли интеграциялашишига хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.









