КАРМАНАДА “ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ НАТИЖАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-10-23 10:50:00 / Янгиликлар
2026-йил 21–22-октябр кунлари халқаро эксперт Элинор Бажрактари (Канада) “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг якуний баҳолаш миссияси доирасида Кармана туманидаги пилот маҳаллаларда амалга оширилган ишларни ўрганди.

Ташриф давомида лойиҳа доирасидаги сублойиҳалар жойида кўздан кечирилди, маҳалла раислари, ташаббускор гуруҳлар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказилди. Уларда маҳаллаларни ривожлантириш режаларини амалга ошириш жараёни ва эришилган натижалар юзасидан фикр алмашилди.
—
Баҳолаш натижалари лойиҳанинг якуний ҳисоботида акс эттирилиб, келгусида қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш ва кейинги босқичларни режалаштиришда фойдаланилади.



