КАРМАНАДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-10-22 17:55:00 / Мажлислар
Кармана тумани ҳокими Шоҳруҳ Болтаев ва Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари билан биргаликда маҳалла еттилиги ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Унда "Ёшлар куни" доирасида ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш, уларни мавжуд муаммоларини бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик субектлари — якка тартибдаги тадбиркорлар (ЙТТ), масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ), деҳқон хўжаликлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
—
Шунингдек, аҳоли хатловига оид маълумотларни "Онлайн маҳалла" платформасига киритиш ҳолати, камбағал оилалар даромадларини ошириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
—
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.









