КАРМАНАДА БАНДЛИК ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-10-21 14:30:00 / Мажлислар
Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Зайниев раислигида маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда касбга ўқитишни тамомлаган фуқаролар бандлигини таъминлаш, аҳоли хатловини “Онлайн маҳалла” платформасига киритиш, маҳаллалардаги микролойиҳалар ва миграция масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, фаолияти паст қувватда ишлаётган корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, камбағал оилалар реестридан чиқарилган хонадонлар даромадлари динамикаси ҳамда тадбиркорлик субектларини рўйхатдан ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.





