ТУМАНДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИЛДИ
2026-10-14 16:55:00 / Янгиликлар
Сардоба маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида маҳаллада меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имкониятлар ҳамда уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни доимий ва даромадли иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.






