Бахтли оила сари
2026-08-06 18:30:00 / Янгиликлар
Кармана тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Шомиева, ФҲДЁ мудири Ж.Аннақулов, туман Адлия бўлими, бош отинойи Н.Ҳусенова, оқила аёллар ҳаракати етакчиси М.Ансорова, нуронийлар, маҳалла фаоллари, юрист О.Ражабов, психолог Н.Келдиёровалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-мартдаги ПФ–33-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маиший зўравонликсиз бахтли оила” мавзусида ўқув машғулот “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да ташкил этилди.

Тадбирда жами 18 нафар никоҳланувчи ёшлар иштирок этди. Уларга ота-оналик масъулияти, тазйиқ ва зўравонликсиз ҳаёт, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар берилди, оилавий ҳаётга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
Тадбир якунида 9 та жуфтликка сертификат топширилди.









