КОРРУПСИЯ - ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ!
2026-07-14 14:55:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими, туман прокурори, Ички ишлар бўлими раҳбари, тумандаги барча ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида туманда коррупсияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан муҳим масалалар муҳокама қилинди.
⚠️Туман ҳокими ҳамда туман прокурори томонидан:
🔹 коррупсиянинг олдини олиш;
🔹 хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш;
🔹 қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш юзасидан зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман прокурори ҳамда Ички ишлар бўлими раҳбари ҳудудда кузатилган айрим ҳолатлар бўйича аниқ мисолларни келтириб, бундай қонунбузарликларнинг келгусида такрорланишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича тушунтиришлар берди.
Йиғилиш якунида барча ташкилот раҳбарларига коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва ҳар бир фаолиятда ҳалоллик тамойилига қатъий амал қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад — Кармана туманида коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ҳамда ҳалоллик, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлашдир.









