Коррупсиясиз тиббиёт – шаффофлик ва адолатли хизмат кўрсатиш кафолати
2026-01-21 10:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025-йил 26-декабрдаги Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, коррупсия – жамият тараққиётига жиддий таҳдид солувчи иллат экани таъкидланиб, 2026-йил коррупсияга қарши қатъий чоралар кўриш йили этиб белгиланди.
Шу муносабат билан, Кармана тумани тиббиёт бирлашмасида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, Президент фармон ва қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий буйруқлари асосида тизимли чора-тадбирлар йўлга қўйилган.
Бирлашмада амалга оширилаётган асосий ислоҳотлар:
Рақамлаштириш ва электрон хизматлар: Инсон омилини камайтириш мақсадида электрон навбат, электрон ордер ва электрон рецепт тизимлари тўлиқ амалиётга жорий этилди.
Тиббий суғурта ва шаффофлик: ДМЕД ҳамда давлат тиббий суғуртаси тизими орқали ҳар бир фуқарога кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг очиқлиги таъминланмоқда.
Бепул дори-дармон таъминоти: Стационар шароитда даволанаётган беморлар белгиланган меъёрлар бўйича бепул дори воситалари билан узлуксиз таъминланмоқда.
Жамоатчилик назорати ва ҳуқуқий саводхонлик: Беморлар фикрини ўрганиш мақсадида мунтазам равишда аноним сўровномалар ўтказилиб, ходимлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари сифатида, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, хизмат мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда коррупсиянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни ўз жамоамиз билан биргаликда энг устувор бурчимиз деб биламан.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар сиз тиббиёт бирлашмаси фаолиятида, жумладан, ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, тиббий хизмат кўрсатиш ёки дори-дармон таъминоти жараёнида коррупсиявий ҳолатларга, тамагирлик ёки ҳуқуқбузарликларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг ва дарҳол қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилинг:
📞 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефони: 1203
📞 Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси: 1103
📞 Кармана туман тиббиёт бирлашмаси ишонч телефони: 79-532-44-86
Соғлиқни сақлаш тизимида коррупсияга ўрин йўқ! Биз коррупсияга биргаликда қарши турамиз!
Тагаев Нуриддин Туробович
Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
