КАРМАНАДА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2026-10-15 14:55:00 / Янгиликлар

Ярмаркада туманда фаолият юритаётган давлат ва хусусий секторга мансуб 50 дан ортиқ корхона ва ташкилот жами 250 та бўш иш ўрни билан қатнашди.Тадбирда 200 нафар ёш иштирок этиб, улардан 100 нафардан ортиғини ишга жойлаштириш бўйича иш берувчилар билан келишувларга эришилди. Шунингдек, ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари бўйича йўлланмалар берилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига йўналтириш, касб-ҳунар эгаллашлари ва меҳнат бозорида ўз ўрнини топишларига кўмаклашишдан иборат.
Кармана туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.






