“Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-06-06 23:05:00 / Янгиликлар

Оромгоҳда ёзги мавсум давомида дам олувчи болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишилди. Тадбир давомида болалар томонидан тайёрланган қизиқарли бадиий чиқишлар намойиш этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.
Маросимда Ш.Болтаев сўзга чиқиб, болажонларни ёзги дам олиш мавсуми бошлангани билан табриклади. У ўз нутқида ёш авлод мамлакатимизнинг эртанги куни ва келажаги эканлигини таъкидлаб, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, билим ва салоҳиятини ривожлантириши учун барча зарур шароитлар яратилаётганини қайд этди.
Шунингдек, оромгоҳга замонавий компютер жамланмаси, дам олиш учун келган болажонларга эса китоблар тўплами совға қилинди.
Тадбир якунида оромгоҳда болаларнинг хавфсизлиги, саломатлиги ва мазмунли дам олишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, бу борадаги ишлар доимий назоратда бўлиши таъкидланди.



