СЕМИНАР
2026-06-05 17:35:00 / Янгиликлар

Семинарда тумандаги инклюзив таълим жорий этилган мактаблар директорлари, махсус педагоглар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Дастлаб семинар иштирокчилари мезбон мактабда инклюзив таълимни самарали ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларга мослаштирилган қулай ва тўсиқсиз муҳит ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг инклюзив синфларда таҳсил олаётган алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдирлаш маросими ўтказилди.
Семинар давомида маърузачилар томонидан инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти, таълим жараёнида замонавий ёндашувларни қўллаш, ижтимоий мослашувни таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган маърузалар тақдим этилди. Шунингдек, тумандаги инклюзив таълим бўйича мавжуд статистик кўрсаткичлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олишлари учун тенг имкониятлар яратиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат бўлди.



