“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилди
2026-04-16 16:05:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Навоий вилояти Ҳарбий прокуратураси, вилоят ФВБ Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамкорликда Кармана тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:
коррупсия иллатларининг олдини олиш,
оилавий зўравонликларга қарши курашиш,
хизмат ваколатидан ташқари фаолият билан шуғулланмаслик,
транспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш,
диний мазмундаги ноқонуний материалларни тарқатмаслик ва қўллаб-қувватламаслик,
наркотик ва психотроп моддалар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймаслик,
касб этикаси ва хизмат одобига амал қилиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.


