АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА...
2026-05-15 20:35:00 / Янгиликлар

Жумладан, туман ҳокими ўринбосари Н.Шомиева томонидан "Хончорбоғ" МФЙ ва "Кўҳна қўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида, аввало, хотин-қизларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш, оилавий бизнес ва ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Маҳаллаларда яшовчи фаол хотин-қизларга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва касб-ҳунарга ўқитиш дастурлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотларда эса уларнинг бандлигини таъминлаш, муносиб иш ўринларига жойлаштириш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.


