АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - устувор вазифа
2026-04-15 16:30:00 / Янгиликлар
Кармана тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-мартдаги ПФ-33-сон Фармони — “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Инновациялар университетида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Шомиева, республика тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Худайберганова, шунингдек, аъзолар М.Мирсолиева ва М.Султоновалар иштирок этиб, Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.
Тадбир давомида ташкилот масъуллари ҳамда университет талабалари иштирокида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг олдини олиш, шунингдек, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда тегишли масъулларга ушбу йўналишларда тарғибот ишларини янада кучайтириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.



