КАРМАНАЛИК АЁЛЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2026-03-04 18:55:00 / Янгиликлар

Жараён давомида маҳалладаги хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, уларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг яшаш шароитини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Бандликни таъминлаш мақсадида касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кўмаклашиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар маҳаллада хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


