Тўловга қобилиятсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича ОТБ билан ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари белгиланди
2026-10-29 08:55:00 / Янгиликлар

📌 2026 йил 28 октябрь куни Адлия вазири ўринбосари — Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори Н.Мухаммадиев ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари иштирокида Ўзбекистонда тўловга қобилиятсизлик тизимини диагностик ўрганиш якунлари бўйича учрашув ўтказилди.
🤝 Учрашувда диагностик ўрганиш давомида аниқланган асосий масалалар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
📑 Жумладан, тўловга қобилиятсизлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнида халқаро ва хорижий экспертларнинг хулоса ҳамда тавсияларидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
🌐 Шунингдек, Ўзбекистонда тўловга қобилиятсизлик тизимини ривожлантириш бўйича ОТБ билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни аниқ белгилаб олиш мақсадида қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
📌 Мазкур режа доирасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, амалга ошириладиган тадбирлар ва тегишли муддатларни белгилаш назарда тутилмоқда.
🤝 Учрашув Ўзбекистоннинг тўловга қобилиятсизлик тизимини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш борасида ОТБ билан амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим қадам бўлди.



