Жорий йилнинг 27-октябрь куни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга шарҳнинг тақдимоти ўтказилди
2026-10-27 16:25:00 / Янгиликлар

🤝 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Осиё тараққиёт банки ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
🎙 Тақдимотнинг очилиш маросимида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори - адлия вазири ўринбосари Н. Мухаммадиев иштирок этди.
📌 Директор ўз нутқида тўловга қобилиятсизлик институтининг асосий мақсади корхоналарни шунчаки тугатиш эмас, балки уларнинг фаолиятини имкон қадар сақлаб қолиш, иқтисодий ҳаётни тиклаш ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат эканини таъкидлади:
💬 “Тўловга қобилиятсизлик институтининг асл мақсади — жазолаш эмас, иқтисодий ҳаётни тиклаш. Кредитор ўз маблағини қайтариши, корхона иккинчи имкониятга эга бўлиши, ишчи эса иш ўрнини сақлаб қолиши керак.”
🌐 Шунингдек, тадбирда судьялар, халқаро экспертлар, банклар, давлат органлари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, Ўзбекистонда тўловга қобилиятсизлик тизимини янада такомиллаштириш, халқаро тажрибани жорий этиш ҳамда қонунчиликни амалиёт билан уйғунлаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
📖 Мазкур шарҳ китоби соҳа мутахассислари, судьялар, суд бошқарувчилари, кредиторлар ва тадбиркорлар учун муҳим амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади.







