Тўловга қобилиятсизлик тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-08-27 18:00:00 / Янгиликлар

✅27 август куни адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Осиё тараққиёт банкининг Ҳуқуқ ва сиёсатни ислоҳ қилиш бўйича бош юридик маслаҳатчиси ёрдамчиси Кристина Пак билан учрашув ўтказди.
🤝 Мулоқотда Ўзбекистонда тўловга қобилиятсизлик тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани миллий амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан:
🔹 қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва лойиҳаларни хорижий экспертлар иштирокида кўриб чиқиш;
🔹 Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ходимлари ҳамда суд бошқарувчиларининг малакасини ошириш, хорижий давлатларда ўқув дастурларини ташкил этиш;
🔹 соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
🔹 тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ жараёнларни қамраб олувчи Ягона электрон платформани ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📌 Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишдаги ислоҳотларни халқаро илғор тажриба асосида давом эттириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.




