2025 йилнинг I ярмида амалга оширилган ишлар
2025-09-08 12:05:00 / Инфографика

Инновацион ҳудудларнинг инновацион жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни бошқа туманларда амалга ошириш мақсадида тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилди.
13 та инновацион туманларда тасдиқланган дастурлар доирасида жами 3 872 нафар камбағал оила аъзолари инновацион тадбиркорликка ўқитилди.
Инновацион туманлардаги асаларичилик хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга 20 та асаларини йиғиб олишга мўлжалланган инновацион ускуна беғараз тақдим этилди.
Марҳамат ва Олтинсой инновацион туманларида Инновацион парклар пилот лойиҳа сифатида ташкил этилмоқда.
“Яшнобод” инновация технопарки резидентлари сони 31 тага етказилди.
Йил сонгига қадар Бухоро ёшлар технопарки ва Жиззах вилояти “ИННО” инновацион ўқув ишлаб чиқариш технопарки ишга туширилади.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида “ИННО” маркази, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Ёшлар инновация маркази” фаолият бошлайди.

