10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
2025-12-10 / Воқеалар тақвими

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси ҳақидаги қарор 1992 йилнинг 10 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Юқори Кенгашиниг 11-чақириғида қабул қилинган. Ушбу мадҳия 1992 йилдан ҳозирги пайтгача Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси ҳисобланади. Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган.
Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг Ўзбекнинг Ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
