Андижон вилоятида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда
2025-10-23 10:25:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 19 октябрь кунги ҳудудий ички ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этиш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш бўйича имзоланган режа-топшириққа асосан Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида ИИБ тизимидаги ходимлар билан суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг хизмат жараёни, моддий-техник таъминот, жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражаси, таълим муассасаларида ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, кадрлар танлови ва тайёргарлиги ҳолати синчиклаб таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, ходимлар томонидан хизмат интизомига риоя этилиши, профилактика ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолият самарадорлиги юзасидан ҳам атрофлича ўрганишлар амалга оширилмоқда.
Аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан жойида тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









