audio

    0+
    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди

    Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу боисдан хам республикамизда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

    Жумладан, ходимлар томонидан ҳудудга турли гул кўчатлари экиб, боғ яратишга улкан ҳисса қўшдилар. Гуллар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Шу билан биргаликда олдин экилган дарахтларни парваришлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу каби қатор тадбирлар ҳар бир инсон қалбида она табиатни асраб-авайлаш, меҳр қўйишдек эзгу фазилатларни мустаҳкамлайди. Шунингдек, Табиатни асраш хам муқаддас бурчдир!

    Жараёнлар ички ишлар органларининг ҳудудий бошқармалари ҳамда барча соҳавий хизматларида давом эттирилмоқда.

    • view_icon 57
    : 2024-04-05 12:37:34