audio

    0+
    Аввал хабар берганимиздек юртимизга Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг аъзоси, Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегация ташрифи амалга оширилмоқда

    Ташриф жараёнда делегация аъзолари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув маркази фаолияти билан танишдилар. Меҳмонларга марказда замон талабларига мос равишда яратилган шарт-шароитлар, ахборот-технологиялари соҳасидаги жиноятларни фош этишдаги эксперт-криминалистика имкониятлари ва Марказ фаолияти тўлиқ таништирилди.

    Делегация аъзолари Ягона тезкор бошқарув марказидаги «Қалқон» тизими, унга ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, адлия, соғлиқни сақлаш, транспорт, Солиқ қўмитаси каби идораларнинг 55 та электрон базаси интеграция қилинганлигини алоҳида эътироф этишди.

    Тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Пекин шаҳри Жамоат хавфсизлиги департаменти ўртасида ўзаро маълумот алмашиш, Хитойнинг пойтахт полиция департаменти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар режалаштириб олинди.

    • view_icon 135
    : 2024-04-02 13:59:12