ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилди
2024-02-16 13:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш. Ибрагимов томонидан Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Шунингдек, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳи катта инспекторлари билан йиғилиш ўтказиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш. Ибрагимов ташаббуси билан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ташкил этилиб, “Ж. Мангуберди” хиёбонида хизматга жалб қилинган ходимларга амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича йўриқнома ўтказилди.
Йўриқнома давомида ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишда, эпидемик-эпизоотик барқарорликни таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ЖТСБ ходимлари пул мукофоти билан тақдирландилар.
“Хавфсиз тун” тадбири доирасида 4 та “Ҳамкор” гуруҳлари фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, уларнинг хизмат фаолиятлари ўрганилган ҳолда қўшимча йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, полковник Ш. Ибрагимов томонидан мастлик ҳолатида бўлган шахсларни вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган тиббий ҳушёрхонада яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, соҳада учраётган муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати