Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Хавфсиз тун” кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда
2024-01-04 09:30:00 / Янгиликлар

Жойларда ИИБ ходимлари учун тунги йўриқнома ўтказилиб жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. “Хавфсиз тун” тадбирлари давомида тунги вақтда фаолият олиб бораётган савдо шохобчалари, кўнгилочар, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш жойларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати