Наманган вилоятининг 3-сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди
2024-12-11 10:35:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси, 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан Поп туманидаги тиббиёт бирлашмаси, 11-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникуми, 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларининг қиш мавсумига тайёргарлиги ва туман ИИБдаги куз-қиш штаби фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими ва таълим муассасаларидаги иситиш тизимлари ҳамда электр энергияси таъминотига масъул ходимлар ҳам иштирок этиб, қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан бу йилги қиш мавсумида фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда ижтимоий соҳа объектларини муқобил энергия манбаи билан таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




