Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «Маданият маркази» биносида вилоят сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
2024-11-17 10:40:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувда барча туманлардан ер олган ҳамда «Ёшлар дафтари»дан ёрдам олган ёшлар, шунингдек, тумандаги мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.
Учрашувда ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, аксарияти қисмига жойида ечим топилди ва муддат талаб этилганларининг ижроси масъулларга йўналтирилди.
Ҳозирда вилоят аҳолисининг 652 минг нафарини 14-30 ёшли йигит-қизлар ташкил этади. 2024 йилдан бошлаб янгича тизим асосида 652. 879 нафар ёшлар баланси шакллантирилди ва 3 тоифага ажратилиб, улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди. Шунингдек, 52 минг ишсиз ёшлар бандлиги таъминланиб, «Ёшлар дафтари»га киритилган 11.118 нафар ёшлардан эса 7.342 нафарига 14,7 млрд. сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати