Сирдарёда аралаш жанг санъати бўйича вилоят чемпионати якунланди
2026-06-08 11:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 6 июнь куни Гулистон шаҳридаги амфитеатрнинг ёзги майдонида аралаш жанг санъати бўйича ҳаваскорлар ўртасида “Жанг кечаси” ташкил этилди.
Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Беллашувларда спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, маҳорати ва ғалабага бўлган интилиши яққол намоён бўлди.
Чемпионатнинг очилиш ва тақдирлаш маросимларида вилоят ҳокими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.
Муросасиз ва қизғин руҳда кечган баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар махсус дипломлар, медаллар ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








