audio

    0+
    Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Яккасарой туманларида тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ўрганилди

    Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Яккасарой туманларида ички ишлар органлари томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ўрганилди

    Аввал хабар берганимиздек, юртимизда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича Давлат раҳбарининг топшириқлари ҳудудларда тизимли равишда ижрога қаратилмоқда.

    Ушбу вазифаларни бажарилишини назоратга олиш мақсадида Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан пойтахтнинг Бектемир ва Яккасарой туманларида ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган хизмат фаолияти ҳамда жамоатчилик ва савдо объектларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишлар ўрганилди.

    Хусусан, ҳозирги кунда «қизил» тоифада қолаётган, криминоген вазияти мураккаб бўлган Бектемир тумани «Нурафшон» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалла осойишталигини таъминлаш фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар кескин танқид қилинди. Оила-турмуш муносабатлари доирасида, шунингдек, ёшлар, аёллар томонидан ҳамда ишсизлик оқибатида содир этилган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда бу борада маҳалла еттилигининг ҳамкорлик масалаларига, уларнинг муаммоларини ҳал этиш вазифаларга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди.

    Масъулларга, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эришилган бошқа ҳудудлардаги маҳаллаларнинг ижобий тажрибаларини ўрганиб, айнан «Нурафшон» маҳалласига татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Тадбир жараёнида Бектемир туманида жойлашган «Food city Tashkent» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозорида татбиқ этилаётган хавфсизлик чоралари, аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, ҳудудда жамоат тартибини сақлашга бириктирилган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг фаолияти ўрганилди. Тадбир жараёнида асосий эътибор, хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этишга қаратилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

    Ўрганишлар давомида пойтахт ҳудудига кириш ва чиқиш йўналишларида хавфсизлик чораларининг тўғри ва тизимли ташкил этилгани Бектемир туманидаги «Шарқ» йўл патруль хизмати масканлари мисолида ўрганилди.

    Ишчи гуруҳ томонидан шахсий таркиб томонидан, хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этишга қаратилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди, бунда асосий эътибор маскан маъмурий ҳудудида видеокузатув қамрови оширилиши, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

    Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан Яккасарой тумани «Боғсарой» маҳалласида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуасида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда хавфсизлик чораларига эътибор қаратилди, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларда бириктирилган ходимларнинг шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди.

    Савдо мажмуасига хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг ахборотлари тингланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хизматни ташкиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

    Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тунги хавфсизлик чораларини ўрганиш ишлари бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

    • view_icon 163
    : 2024-06-05 07:57:47