audio

    0+
    Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоят ИИБ соҳавий хизмат маъмурий биноларини кўздан кечирди

    Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов ўрганишларини соҳавий хизмат маъмурий биноларида давом эттирди.

    Дастлаб вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси маъмурий қабулхонага бориб айни муассасада хизмат қилаётган ходимлар билан суҳбатлашди, хизмат фаолияти билан танишди.

    Бинода маъмурий тартибда қамоққа олинган маҳкумларни сақлаш хоналари ва улар учун яратилган шароитлар бўйича ўз топшириқ ва тавсияларини берди.

    Сўнг вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони маъмурий биносида бўлиб Навбатчилик қисми, батальон ҳудуди, спорт ва саф майдонини кўздан кечирди.

    Шунингдек ходимларнинг хизмат фаолияти, ўқув ва спорт машғулотларини ўтказиш тартиби билан танишди.

    Кейинги манзил янги қурилаётган вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биноси бўлди. Унда олиб борилаётган сўнгги ишлар билан танишиб мавжуд жиҳозларни жойлаштириш бўйича ўз тавсияларини берди.

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 74
    : 2024-04-29 21:48:16