audio

    0+
    Сурхондарё вилоятида жойлашган «Нурли маскан» мактабининг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларига совғалар топширилди

    Мамлакатимизда, фуқаролар тили, миллати, ирқи ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенг ҳуқуқ мажбурият ва эркинликларга эга эканлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ногирон шахс жумласи ногиронлиги бўлган шахс жумласига ўзгартирилганлиги ҳам бежиз эмас.

    Бу ташаббусдан кўзланган мақсад, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмак бериш, уларга жисмонан ва ақлан соғлом кишилар билан тенг ҳуқуқли шахс эканлигини англатади.

    Айниқса улғайиб келаётган ёш авлод қалбида эртанги кунга ишонч ва ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги мухтор элчиси билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронлиги бор болаларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида тайёрланган совғалари Туркия давлатидан олиб келиниб, Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган «Нурли маскан» мактабининг кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларига масъуллар томонидан топширилди.

    Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 65