audio

    0+
    Фарғона вилоятида спортнинг кўпкураш тури бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақалари кўтаринки руҳда якунланди

    Мусобақада фахрли 1-ўринни ИИВ Қоровул қўшинлари жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб қилди. ИИВ Академияси жамоаси вакиллари эса 3-ўрин соҳибига айланишди.

    Тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари, полковник Дилмурод Хўжақулов иштирок этиб, спортсевар ходимларни самимий муборакбод этди.

    Ғолиб жамоага Вазир кубоги, фаол спортчиларга эса қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

    Бу каби спорт тадбирлари юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммавийлигини ошириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга, ички ишлар органлари ходимларининг эса жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

    Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 147
    : 2024-04-29 21:49:20