audio

    0+
    Қашқадарё вилояти ИИБ ходимларининг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбир ўтказилди

    Сайидо Насафий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимларининг маънавий-маърифий билими, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбир ўтказишди.

    Дастлаб Ахборот-кутубхона маркази ходимлари шахсий таркибга китоблардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ва мутолаа борасида тегишли тавсия ва таклифларни билдиришди.

    Сўнгра, ходимлар кутубхона фондидаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан танишдилар. Кутубхонага обуна бўлиб, ўзлари ва оила аъзолари мутолаа қилиши учун китоблар олишди.

    Тадбирда Ахборот-кутубхона мутахассислари иштирокида «Энг яхши китобхон» танлови ўтказилиб, ғолиб рағбатлантирилди.

    Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 69