audio

    0+
    Наманган вилояти тергов тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг уч ойлик фаолиятлари таҳлил қилинди

    Тергов бошқармаси ҳамда уларнинг қуйи бўлинмаларининг ходимлари иштирокида 3 ойлик иш якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилиб, унда тергов бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

    Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилишини таъминлаш, ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш, терговга қадар текширувни амалга оширишда Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилиш, фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ундириш аҳволини янада яхшилаш, фош этилмай қолаётган жиноятларни ҳамкорликда аниқлаш каби масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

    Тадбир давомида, хизмат фаолияти давомида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилиб, уларга вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

    Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 54