audio

    0+
    Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бўлди

    Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Юлдашевич Мирзарахимов Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, Навоий темир йўл вокзалида хизмат олиб бораёт ходимларнинг хизмат фаолияти билан танишди.

    Сўнгра бошқарма ходимлари билан учрашиб бугунги кунда Ички ишлар органлари соҳасида олиб борилаётган ўзгаришларга барча ходимлар биргаликда Ватан равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилишлари лозимлиги таъкидланиб, ходимларнинг хизмат интизомига риоя қилишлари тўғрисида керакли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб айрим камчиликлар юзасидан топшириқлар берди.

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 29