audio

    0+
    Вазир ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Навоий вилоятидаги ўрганишларини Навбаҳор туманида давом эттирди

    Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Юлдашевич Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганишларини Навбаҳор туманида давом эттирди.

    Дастлаб чет эл ҳамкорлиги асосида бунёд этилган «MENGI TEKSTIL GROUP» ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюриб жараён билан танишди. У ерда ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди ҳамда келгусидаги режалари билан танишиб, мутахассислар билан суҳбатлашди.

    Дастур манзилига кўра ишчи гуруҳ туман ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида янгидан фойдаланишга топширилган мактабга ташриф буюрди. Таълим муассасасидаги махсус ўқув хоналари ва ундаги замонавий технологиялар, инновацион мажмуалар билан танишди.

    Касб усталари ва малакали педагогларнинг ўқувчи ёшларга таълим беришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида тавсиялар берилди.

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 32
    : 2024-04-28 07:49:27